«Ювентус»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг 23-турида «Сассуоло»га қарши кечган ўйинда гол урди (3:0). Бу футболчининг жорий мавсум барча мусобақалардаги 20-голи бўлди.
Шундай қилиб португалиялик кетма-кет 13 та мавсумда камида 20 тадан гол урди.
У «Манчестер Юнайтед» клубида 3 та мавсум, Мадриднинг «Реал» клубида эса 9 та мавсум камида 20 та голга муаллифлик қилди.
34 ёшли Роналду 2018 йилнинг ёзида «Реал»дан 117 миллион евро эвазига «Ювентус» таркибига келиб қўшилганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Италия чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)