Ҳинд ярим оролининг ғарбий қисмида жойлашган Кашмирда қор кўчикиси бўлди. Натижада 12 киши ҳалок бўлган ва 1 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Кўчки Жаваҳар туннели ва Жамму-Сринагар шоссесини қоплаган.
Ҳалок бўлганлар орасида беш нафар полиция ходими ҳамда икки нафар қонунбузарлар бор. Қидирув давомида қутқарувчилар қор остидан маҳаллий аҳолининг жасадларини ҳам топган.
Изоҳ (0)