Эфиопия ҳарбий вертолёти Судан ва Жанубий Судан ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлган Абей туманида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Вертолёт бортида 23 киши бўлгани билдирилмоқда. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. 10 киши жароҳатланди, улардан 3 нафари оғир ҳолатда.
Ҳарбий вертолёт қулаши сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)