А.К. 4 январь куни назорат тартибида сотиб олиш тадбирига жалб қилинган фуқаро Д.С.га таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 1,5 грамм «Трамадол»ни 105 минг сўмга сотган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шунингдек, унинг ёнидан келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб қўйган 1 грамм «Трамадол»воситаси аниқланган.
Ушбу жиноят иши 2019 йил 25 январь куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судида кўрилди. А.К. ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан қонуний жазо тайинланди.
Изоҳ (0)