ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Тошкент ахборот технологиялари университети ва бошқа ҳамкорлар томонидан очиқ онлайн таълим курслари портали ишга туширилди.
Курслар интерфаол воситалар ва ўйинлардан фойдаланган ҳолда олиб борилади.
Айни вақтда порталда журналистика медиа ва ахборот саводхонлиги ҳамда журналист касбида хавфсизлик масалалари билан боғлиқ бепул иккита онлайн курс иш бошлади.
—Ҳозирги пайтда журналистикада профессионал, ишончли контент яратиш масаласи кўндаланг бўлиб колди. Ушбу онлайн курс соҳанинг хакикий вакилларига кўмак беради, деб умид киламан, — дейди курс муаллифларидан бири, филология фанлари буйича фалсафа доктори Беруний Алимов.
Изоҳ (0)