Apple 14 ёшли Гранта Томпсонни FaceTime ишида хатолик топгани учун мукофотлашга қарор қилди, деб хабар берди «Tjournal».
Бола компанияни биринчи бўлиб огоҳлантирган, бироқ Apple бунга вақтида эътибор қаратмаган.
Хабарда айтилишича, Гранта Томпсонга мукофотдан ташқари ўқиш учун грант шаклида қўшимча совға берилади.
Томпсоннинг онаси ўғли олган мукофот пулини коллежга тўлаш учун олиб қўймоқчи бўлган. Боланинг ўзи эса хатоликни тасодифан кўриб қолганини, бунинг учун Apple’дан ҳеч қандай мукофот кутмаганини айтган.
Изоҳ (0)