Кремль Ғарб оммавий ахборот воситаларининг Россия Венесуэла бўйича ўз позициясини ўзгартириши ҳақида тахминларни рад этди, дея хабар беради «Вести.ru».
«Йўқ, Кремлнинг позицияси ўзгаргани йўқ», — дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Аввалроқ, Bloomberg агентлиги, Кремлдаги яқин манбаларга таянган ҳолда, Россия раҳбарияти гўёки Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳокимиятни ушлаб қолиш қобилиятига шубҳа қилишни бошлаганини хабар қилган.
Январь ойи охирида мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо ўзини Венесуэланинг президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилган. Қўшма Штатлар уни давлат раҳбари лавозимида тан олган.
Мамлакатнинг қонуний раҳбари Николас Мадуро буни давлатни тўнтарилишга уриниш деб атаган ва бунинг учун Вашингтонни айблаган.
Россия, Хитой ва бошқа мамлакатлар билан бир қаторда, Венесуэланинг қонуний президентини қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)