БМТнинг суд қарорлари бўйича махсус маърузачиси Агне Калламар Саудия Арабистони туркиялик терговчиларга саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини текшириш учун етарлича вақт ажратмаганини айтди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
У қотилликни ўрганиш бўйича халқаро текширувга раҳбарлик қилган ва бир неча кунга Туркияга учиб келиб Бош прокурор, ТИВ ва Адлия вазири билан учрашган.
«Жиноят жойини халқаро стандартларга мос равишда профессионал ва самарали текшириш ва тинтув қилиш учун туркиялик терговчилар томонидан жуда оз вақт ва имконият ажратилди», — дейди Калламар хоним БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссия бошқармаси сайтида чоп этган баёнотида.
Мавзуга доир: БМТ Қошиқчи ишида Саудия шаҳзодасини асосий гумонланувчи деб ҳисобламоқда
Изоҳ (0)