Ўзбекистон ТИВ республика фуқароларини аномал совуқ ҳарорат сабабли Қозоғистонга сафар қилишнинг эҳтимолий хавфи ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Қозоғистоннинг алоҳида ҳудудларида юзага келган аномал совуқ ҳарорат сабабли Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини ушбу мамлакатга сафарга чиқишда таҳдидларни ҳисобга олиш, транспорт воситасини аниқлаш, шунингдек, автобус ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида Россияга транзит ўтишдаги хавфни ҳисобга олиш заруратига қаратади», — дея таъкидлайди ТИВ.
Ўзбекистон элчихонасининг Қозоғистондаги Консуллик бўлими маълумотига кўра, кучли совуқ сабабли республика аҳамиятидаги «Остона—Петропавловск» трассаси автотранспорт воситалари учун ёпилган.
Изоҳ (0)