Тошкентда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари бедарак йўқолган қизни топди, деб ёзади Sputnik Тошкент шаҳар ИИББ хабарига таяниб.
Жорий йилнинг 3 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИБга 29 ёшли Салоҳиддин Б. мурожаат қилган. Йигит мурожаатида 21 ёшли синглиси Холиса Б. уйдан чиқиб, бедарак йўқолганини маълум қилган.
ИИББ ходимлари 6 январь куни кечаси ўтказган профилактик тадбир давомида 13 нафар ижтимоий масъулияти кам аёллар қўлга олинган.
Қўлга олинганларнинг шахсини аниқлаштириш жараёнида қариндошлари қидираётган Холиса Б. ҳам уларнинг орасида экани маълум бўлган.
Қариндошларига қизнинг жойи ҳақида маълумот берилган.
Изоҳ (0)