Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган 30 дан ортиқ туристик компаниялар учун инфо-тур ташкил этилди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Zarnews.uz»

Фото: «Zarnews.uz»

Самарқанд вилоятининг ҳамда туристик компанияларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур инфо-турда иштирокчиларга «Шероз қалъа» археология ёдгорлиги, «Сой» ресторани ва экопарки, «Зарафшон» миллий боғи ҳамда «Боғизоғон» вино заводи каби янги йўналишлар таништириб ўтилди.

Инфо-тур иштирокчилари янги туристик йўналишлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиб, мавжуд шарт-шароитлар билан танишди.

Иштирокчилар ушбу инфо-турда тақдим этилган янги йўналишлар келгусида Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятини янада оширишига ҳамда туристларнинг вилоятда бўлиш муддатларининг камида 3 суткага етказилишига замин яратишини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди
Маҳаллий
Туркияда 22 ёшли ўзбек фуқароси ватандошлари томонидан аёвсиз калтаклангани, шифохонанинг жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда (видео)
Дунё
АҚШ Украинадаги уруш жиноятлари бўйича халқаро трибунал яратишни қўллаб-қувватлади