Санкт-Петербургнинг Кимё-фармацевтика давлат университети проректори Сергей Хозин бошига ўқув муассасаси томидан муз бўлаги тушиб кетиши оқибатида ўзбекистонлик талабанинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ иш бўйича қўлга олинди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Проректор масъулиятсизликда ва порахўрликда айбланмоқда.
Терговчилар аниқлашича, ОТМнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича проректори томни қордан тозалаш ишларини назорат қилмаган.
Шунингдек, тергов версиясига кўра, у университет биноси томини қордан, муздан ва сумалаклардан тозалаш ишлари бўйича танлов ўтказмасдан туриб, ректор билан шартномаларни имзолашга ёрдам бергани учун «Вентформат» компаниясидан камида 50 минг рубль пора олган.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Санкт-Петербургнинг Кимё-фармацевтика давлат университети талабаси бўлган ўзбекистонлик 23 ёшли Бобурбек Очилов томдан муз бўлаги тушиши оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)