6 февраль соат 19:00 лар атрофида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида светофор ёрдамида тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида фуқаро М.А. Nexia автомобилида вояга етмаган 2011 йилда туғилган, 2-синф ўқувчиси Л.А.ни уриб юборган. Л.А. олган жароҳатлари оқибатида шаҳар марказий шифохонасининг жонлаштириш бўлимида вафот этган. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилояти ЙҲХБ маълум қилди.
Кузатув камералари орқали олинган тасвирларда ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан ҳаракатланган.
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси берган маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲни содир этган ҳайдовчи М.А. ўтган бир йил давомида 8 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддасининг тегишли қисмларига кўра жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)