6 февраль куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 27-тури доирасида битта учрашув бўлиб ўтди.
Унда Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби сафарда «Эвертон» билан баҳсга киришди.
1-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида (45+2) Давид Силванинг жарима зарбасидан узатган тўпни «шаҳарликлар» ҳимоячиси Аймерик Ляпорт боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди (1:0).
2-бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Габриэль Жезус ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қайд этиш жоиз, Жезус ўтган турда учта гол урган Агуэро ўрнига майдонга туширлганди.
Шу тариқа Пеп Гвардиола шогирдлари ўз очколари сонини 62 тага етказиб, мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди.
Маълумот учун, учрашув аслида 23 февраль куни ўтказилиши лозим эди, бироқ «Ман Сити» 24 февраль куни Англия Лига Кубоги мусобақаси финалида «Челси» билан кураш олиб боради.
Шу боисдан мазкур ўйин 6 февралга сурилган. 23 февраль куни ўтказилиши керак бўлган «Челси»—«Брайтон» беллашуви санаси эса ҳозирча номаълум.
АПЛ
27-тур баҳси
6 февраль, чоршанба
«Эвертон»—«Манчестер Сити» 0:2
Голлар: 0:1 — 45 Ляпорте, 0:2 — 90 Жезус«Эвертон»: Пикфорд, Зума, Дин, Кенни, Кин, Андре Гомеш (Сигурдссон, 64), Гуе, Бернард (Лишарлисон, 73), Дэвис, Уолкотт (Тосун, 80), Келверт-Люин.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Отаменди, Ляпорте, Стоунз, Уокер, Силва (Де Брюйне, 89), Фернандиньо, Бернарду Силва, Гундўған, Сане (Стерлинг, 59), Агуэро (Жезус, 80).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (73), Зума (82)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)