Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари қуйидагича тузилади:

Ўзбекистон номидан — давлатлараро шартномалар;

Ҳукумат номидан — ҳукуматлараро шартномалар.

Адлия вазирлиги халқаро шартнома лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Лойиҳалар Ташқи ишлар вазирлигида ҳам мажбурий ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда халқаро шартнома матнининг қуйидагиларга мослиги текширилади:

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига;

Ўзбекистоннинг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларга;

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларига;

юридик техника талабларига ва Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларини расмийлаштириш амалиётига мувофиқлигига.

Ўзбекистон номидан халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф Президентга Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади.

Ўзбекистон ҳукумати номидан халқаро шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасига Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади.

Ўзбекистоннинг идоралараро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклиф Президентга ёки ҳукуматга ушбу шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан киритилади.

Президент, Бош вазир, Ташқи ишлар вазири, давлат органининг раҳбари халқаро шартномаларни имзолайди.

Қуйидаги халқаро шартномалар ратификация қилинади:

давлатлараро муносабатларнинг асослари ҳақидаги ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги;

Ўзбекистоннинг мудофаасига дахлдор масалалар бўйича, тинчлик шартномалари ва коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномалар;

Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан ҳудудий чегараланиши тўғрисидаги;

Ўзбекистоннинг давлатлараро иттифоқлардаги, халқаро ташкилотлардаги ва бошқа бирлашмалардаги иштироки тўғрисидаги;

бажарилиши амалдаги қонунларнинг ўзгартирилишини ёки янги қонунлар қабул қилинишини талаб этадиган.

Халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунга асосан ратификация ёрлиғи Президент томонидан имзоланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди