• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Андижон туманидаги боғча чиндан ҳам аянчли аҳволда

    «Дарё» мухбири Миролим Исажонов Андижон туманидаги 11-мактабгача таълим муассасасидаги шароитлар билан танишди.

    Андижон туманидаги боғча чиндан ҳам аянчли аҳволда

    Кеча Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳларнинг бирига «Фарзандларимиз аянчли ҳолатдаги боғчага қатнамоқда» сарлавҳаси остида расмларга илова сифатида қуйидагича пост жойлаштирилди: «Андижон туманидаги 11-мактабгача таълим муассасасига боламни жойлагани борган эдим. У ерда болалар жуда ҳам аянчли ҳолатда эканига гувоҳ бўлдим. Мудиранинг айтишича, боғча таъмир рўйхатига киритилган экан, аммо негадир рўйхатдан чиқариб юборилибди. Боғча ҳожатхонасини икки марта сел оқизиб кетган экан, мудира ўз ҳисобидан таъмирлатибди. Болаларни ‘эртамиз эгалари’ деб таърифлаймиз. Эртамиз эгалари мана шундай шароитда тарбияланадими?» Мазкур фикр-мулоҳазалар интернет фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, бизни ҳам ушбу боғча сари йўл олишга ва асл манзара қандай эканлигига ишонч ҳосил қилишга ундади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Боғчага айланган меҳмонхона

    Андижон туманининг Бўтақара қишлоғидаги «Оқровот» маҳалласида жойлашган ушбу муассасага кечга яқин ташриф буюрганлигимиз боис ота-оналар фарзандларини боғчадан олиб кетишаётгани устидан чиқиб қолдик. Тарбиячилар мудира Маҳбубахон Холботированинг бошқармага иш юзасидан кетганлигини таъкидлашди.

    MTM ходимларининг айтишича, мазкур бино 1954 йилда қадр ростлаган. Дастлаб, колхоз меҳмонхонаси сифатида хизмат кўрсатган. 1968 йилдан бошлаб эса бу ерда боғча фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирда 11-MTMда 77 нафар кичкинтой 3 гуруҳда тарбияланмоқда. Уларнинг барчаси шу қишлоқдаги 5 та — «Наврўз», «Оқровот», «Мустақиллик», «Бешпаҳлавон», «Маъориф» маҳалланинг фарзандлари. 18 нафар ходимнинг 5 нафари тарбиячи вазифасида ишлайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ёмғир ёғишидан безиллаганмиз»

    Ўнлаб ота-оналар билан бирга боғча хоналарини кўздан кечирар эканмиз, ҳолат чиндан ҳам кишини ҳайратга солишига амин бўлдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Очиғи, ёмғир ёғишидан безиллаб қолганмиз, — дейди тарбиячилардан бири. — Кўриб турганингиздек томдан чакки ўтавериб, деворлар хунук ҳолатга келиб қолган. Тахталар эскилиги учун полларнинг кўп қисми тешик. Шу боис линолеумлар ёзиб қўйганмиз. Болалар айвончаларидаги ҳолат ҳам худди шунақа. Мудира бошчилигида имкон қадар камчиликларни тўғрилаб, яхши шароит яратиб ишлаяпмиз. Аммо бу қачонгача давом этади? Бинонинг қурилганига ҳам анча бўлган. Ишонсангиз, кўплаб ота-оналар фарзандини олиб келишади. Лекин баъзилари шароитларимиздан қониқмайди. Сабаби бизда инглиз, рус тили тўгараклари йўқ, штатлар ажратилмаган. Жой озлиги учун кўп болаларни ололмаймиз. Замонавий боғча қурилса, бутун қишлоқ аҳли хурсанд бўлиши аниқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Интернетга чиқаришгани яхши бўлибди»

    Бизнинг ташрифимиздан хурсанд бўлган ота-оналарнинг айримларини суҳбатга чорладик.

    Мавлудахон Мамажонова, 67 ёш:

    — Шу маҳаллада истиқомат қиламан. Бу боғчада фарзандларим катта бўлишди. Ҳозир невараларим тарбияланяпти. Хоналари иссиқ, болаларга ош-овқат вақтида берилади. Озодалиги яхши. Лекин ёмғир ёқса, томдан сув оқади. Бундан жуда хавотирланамиз. Икки марта боғча давлат дастурига киритилганини айтиб, бизни алдашди. Декабрда вилоят ҳокимининг олдига уч-тўрт нафар ота-она бир бўлиб бордик. Аммо ҳокимнинг ҳузурига киришимизга рухсат беришмади. Агар ҳоким боғчадаги ҳолатдан хабар топса, бизга тезда ёрдам беришига ишонамиз. Лекин арзларимиз унга етиб бормаяпти. Интернетга қайси ота-она чиқариб юборган бўлса, жуда яхши бўлибди. Ахир 65 йил олдин қурилган бинода эртамиз эгалари қачонгача тарбияланади? Мутасадди раҳбарлар қишлоғимиз муаммосига ечим топишда яқиндан ёрдам беришса, жуда ҳам қувонардик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Каравотларнинг аҳволини қаранг!»

    Иродахон Раҳмонова:

    — Уч фарзандим мактабга боргунча шу боғчага қатнади. Ҳозир тўрт ёшли қизимни олиб келамиз. Овсинимни эса икки нафар фарзанди шу ерда юради. Телевизорда шароитлари зўр боғчаларни кўриб, очиғи ҳавас қиламиз. Бу ердаги каравотларни аҳволини қаранг. Қўшни қишлоқдаги боғчага олиб борсак бўлади. Лекин ҳар куни йўл кирага кўп пул кетади, вақтдан ҳам ютқазамиз. Президентимиз чекка қишлоқдаги боғчаларни яхшилаш бўйича кўп гапирганини телевизорда кўрамиз. Лекин бу бино ҳамон тўғриланмаганлиги бизни ажаблантиради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Маҳаллий бюджетдан қайта қурилиши режалаштирилган»

    Ота-оналар билан суҳбатлашгач, туман MTM бўлими мудири Дилфузахон Мусаева билан боғландик:

    — Тумандаги 7 та боғчани бу йилги инвестиция дастурига киритиш учун тавсия қилганмиз. Улар ичида ушбу боғча ҳам бор эди. Шулардан 4 таси тасдиқланди. Кўрган бўлсангиз, 11-MTM бутунлай бузилиб, қайта қуриладиган ҳолатда. Вилоят ҳокимига таклиф киритганимизда, ушбу муассаса ҳам маҳаллий бюджетдан қуриладиган боғчалар орасида биринчи ўринда қайта бунёд этиладиган бўлди. Тез кунларда лойиҳа ишлари ниҳоясига етиб, қурилиш ишлари бошланиши режалаштирилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биз мазкур мавзуга яна қайтамиз...

    06.02.2019, 22:49   Изоҳ (0)   27246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ўгай онасига қўл кўтарган ўғлини ўлдирган отага ҳукм чиқарилди

    06.02.2019, 22:27

    Тошкентда давлатлараро қидирувга берилган 21 ёшли қиз топилди

    06.02.2019, 22:11

    «Апартак» кўмир конидан 600 кг кўмир ўғирлашга уринган шахслар қўлга олинди

    06.02.2019, 22:01

    Ўзбекистонда сайёҳлик шифокори лавозимини жорий этиш таклиф этилмоқда

    06.02.2019, 21:22

    «Ўзбекистонни ривожлантириш банки» ташкил этилади. Банкка Президент томонидан 500 млн доллар ажратилади

    06.02.2019, 21:11

    Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба, Қозоғистонда қутқарилган ўзбекистонликлар, ҳарбий хизматга чақирув вақтининг ўзгартирилиши сабаби ва куннинг бошқа муҳи...

    06.02.2019, 21:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.