Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Наполи» клуби сардори Марек Ҳамшик карьерасини Хитой клубида давом эттиради, деб хабар берди Sky Sports.

Фото: beIN SPORTS

Фото: beIN SPORTS

31 ёшли словакиялик футболчи «Далянь Ифан» клуби билан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзолган. У бу муддат давомида 27 миллион евро ишлаб топади.

Ҳамшик Хитойда йилига 9 миллион евро маошдан ташқари бонус сифатида қўшимча маблағга ҳам эга бўлиши кўзда тутилган.

Ушбу трансфердан «Наполи» эса 15 миллион еврога эга бўлади. Жорий мавсумда Марек Ҳамшик 13 та ўйинда майдонга тушди.

У 2007 йилдан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келди. Футболчи «Наполи» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова