Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги ҳовлилардан бирида юз берган ёнғин оқибатида беш нафар бола ҳалок бўлган, дея хабар беради «Tengrinews».
Ҳодиса Сариқ арка туманининг Чингизтау кўчасида содир бўлган.
«4 февраль куни соат 02:34 да 101 рақамига хусусий яшаш уйида ёнғин юз бергани тўғрисида маълумот келиб тушган. Ёнғин майдони 30 квадрат метрни ташкил қилган, 25 квадрат метр том қулаб тушган.
Ўт ўчирувчи бўлинма ёнғинни 03:24 дақиқа ичида бутунлай бартараф қилган. Ёнғин ўчириш вақтида 2006, 2008, 2013, 2015 ва 2018 йилларда туғилган беш нафар боланинг жасади топилган. Ота-онаси ишда бўлган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)