Озарбайжон иқтисодиёт вазири Шаҳин Мустафаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси 4—5 февраль кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Uzdaily хабар бермоқда.
Делегация таркибига қишлоқ хўжалик вазири Ином Керимов, «Озарбайжон темир йўллари», «Каспий денгиз пароходчилиги», «Боку халқаро денгиз савдо порти» ва бошқа акциядорлик жамиятлари, қатор компаниялари раҳбарлари киради.
Озарбайжон делегациясини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев қабул қилиши кутилмоқда.
Делегация аъзолари Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва компаниялари раҳбарлари билан музокаралар олиб бориши, ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)