Нукус туманида дунёга келган эгизак қизларга Барчин, Гавҳар ва Гумус (Кумуш) деб исм қўйилди. Бу ҳақда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Сарбиназ Абатова маълум қилди, дея хабар беради «KRuz.uz».
«Эгизак қизларимга ота-онам исм қўйишди. Бошида Президентимиз шарафига исм қўймоқчи эдик. Аммо қизларга хос исм тополмадик», — дейди эгизакларнинг отаси Мурат Жумамуратов.
Энди Нейтбай ака ва Тиншгул опанинг 6 нафар невараси бор: Алпомиш, Айдана ва Гулдана (биринчи эгизаклар), Барчиной, Гавҳарой ва Гумусой (иккинчи эгизаклар).
Изоҳ (0)