Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш бўйича Бухоро ва Навоий вилоятлари абитуриентлари етакчилик қилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.
2018 йилда республиканинг абитуриент энг кўп талабаликка тавсия этилган 10 тумани (шаҳар)дан еттитаси Бухоро вилояти (Шофиркон, Вобкент, Пешку, Қоракўл, Ғиждувон, Қоровулбозор туманлари ва Бухоро шаҳри)га тўғри келган.
Қолган 3 таси Навоий вилоятида (Зарафшон, Навоий шаҳарлари ва Қизилтепа тумани) жойлашган.
Изоҳ (0)