3 февраль, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 25-тури доирасида битта беллашув бўлиб ўтди.
Унда Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» сафарда «Лестер» клуби билан баҳс олиб борди.
Учрашув тақдирини битта гол ҳал этди. Унга ўйиннинг 9-дақиқасида «қизил иблислар» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Юнайтед» меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритди ва 3 очкога эга бўлди.
АПЛ
25-тур баҳслари
3 февраль, якшанба
«Лестер»—«Манчестер Юнайтед» 0:1
Гол: 0:1 — 9 Рэшфорд«Лестер»: Шмейхель, Эванс, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Магуайр, Менди (Иҳеаначо, 84), Ндиди, Меддисон (Ғаззол, 62), Grey (Окадзаки, 74), Барнс, Варди.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Байи, Шоу, Янг, Линделёф, Эррера, Матич, Погба, Лингард (Жонс, 90), Санчес (Марсиал, 67), Рэшфорд (Лукаку, 78).
Огоҳлантиришлар: Лингард (20), Варди (32), Матич (42), Менди (45), Шоу (80), Ғаззол (82), Ндиди (90), Марсиал (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)