Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сингапур Хитойда янги инновацион шаҳар қуришга ёрдам беради. Шаҳарда тахминан 500 минг киши яшаши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Фото: CNBC

Фото: CNBC

Янги аҳоли пункти Хитойнинг катталиги бўйича учинчи шаҳри бўлган Гуанчжоудан 45 дақиқалик масофада қурилади. Унинг қурилиши билан Гуанчжоуни ривожлантириш қўмитаси ва Сингапурнинг Ascendas-Singbridge давлат компанияси иштирокидаги қўшма корхона шуғулланмоқда.

Хабар берилишича, қурилиш беш йил аввал бошланган. Айни пайтда шаҳарда битта туман қурилган бўлиб, унда 80 минг нафар ишчи яшамоқда. Гуанчжоунинг Билимлар шаҳри номини оладиган шаҳарнинг 129,5 квадрат километр майдонни эгаллаши режалаштирилмоқда.

Икки мамлакат расмийлари янги шаҳарнинг фан ва технологиялар ривожланадиган ва минтақавий иқтисодий марказга айланадиган бўлажак шаҳар бўлишига умид билдирган ҳолда, олимлар ва техник ходимларни бу шаҳарда яшашга чақирмоқда.

Шунингдек, Хитой ҳукумати шаҳарнинг янги аҳолисига субсидиялар, бепул офислар ва юридик ёрдам беришни кўзламоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда