Франциянинг Корсика оролида жойлашган Бастия шаҳарчасида ўткинчиларга қарата ўқ узган 70 ёшли эркак ўз уйидан ўлик ҳолда топилган, дея хабар беради «Лига Новости».
Франция ИИВ вазири Кристоф Кастанер махсус операцияда иштирок этган ҳуқуқ-тартибот органлари ва қутқарувчиларга миннатдорлик билдирган ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма содир этган эркак ўз жонига қасд қилган.
Эркак руҳий хаста бўлганлиги эҳтимоли мавжуд.
Кеча, 30 январь куни Корсикадаги отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна олти нафари жароҳатланган.
https://www.facebook.com/1615758470/videos/10216178878297430/
Изоҳ (0)