АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат махсус хизматларини Эрон таҳдидига муносабат масаласида ишонувчанлик ва бефарқликда айблади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Maxсус хизмат вакиллари Эрон таҳдидига келганда ўта пассив ва содда кўринади. Улар хато қилмоқда! Эрон ракеталарни синаб кўрмоқда ва жар ёқасида юрибди. Уларни тўхтатиб турган ягона ҳолат — вайрон бўлаётган иқтисодиёти. Балки разведка мактабга қайтиши керакдир», — киноя қилди Трамп.
Трамп Миллий разведка директори Ден Коуцнинг махсус хизмат Эроннинг ядро дастури устида ишлаётганига «ишонмаслиги» ҳақидаги баёнотига шу тариқа муносабат билдирди.
Изоҳ (0)