Украинанинг Тожикистондаги муваққат вакили Виктор Семёнов Душанбеда Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзода билан учрашди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Учрашувда Украина ва Тожикистон ўртасида бир неча йиллар аввал қатор сабаблар туфайли тўхтатилган тўғридан-тўғри авиақатновни тиклаш масаласи кўриб чиқилди.
Украина ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги келишув 2008 йил мартда имзоланган ва 2013 йил февралигача амалда бўлганди.
Изоҳ (0)