Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чувашўғлининг маълум қилишича, Сурия бўйича Россия, Туркия ва Эрон иштирокидаги уч томонлама саммит Сочида 14 февраль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Туркия, Россия ва Эрон Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича кафолатчи мамлакатлар ҳисобланади.
Вазирнинг қўшимча қилишича, уч мамлакат етакчилари Сурия конституцион комиссиясини тузиш масаласини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)