АҚШ ва Европа иттифоқи Керч бўғозидаги ҳодиса бўйича Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкерга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, агар Россия қўлга олинган Украина денгизчиларини қайтаришга рози бўлмаса ва Керч бўғози устидан назоратни талаб қилишда давом этса, чекловлар киритилиши мумкин.
Вакилнинг сўзларига кўра, Россия денгизчилардан босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланмоқда, уларни ушлаб туришга эса асоси мавжуд эмас. Унинг таъкидлашича, Европа иттифоқи февралда Қрим бўйича санкцияларни узайтиришни кўзламоқда.
Изоҳ (0)