Пекин Вашингтон билан музокараларнинг охирги раундида ўзаро савдодаги тафовутни қисқартиришга рози бўлди. Бу ҳақда Хитой коммерсия вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Шунингдек, Хитой АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва энергия ресурслари импортини кўпайтиришга тайёр эканлигини билдирган.
Савдо тафовути, интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш муаммолари, тарифларга боғлиқ бўлмаган тўсиқлар музокараларнинг асосий мавзулари бўлди. Келгуси музокаралар жадвалига аниқлик киритилди.
Маълумот учун, олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп томонлар 1 мартга қадар савдо келишувини имзоламаса Хитой маҳсулотларига нисбатан янги божларни жорий этиш билан таҳдид қилганди.
Изоҳ (0)