Россиянинг энг кекса аёли Коку Истамбулова Чеченистонда январь ойи охирида вафот этган, дея хабар беради РИА Новости .
«Қон босими тушиб кетди, укол қилдик. Ҳеч қанча вақт ўтмай у вафот этди. Тинч, хотиржам, онгини йўқотмаган ҳолатда, тилида калима билан», — дейди аёлнинг невараси Ильяс Абубакаров.
Истамбулованинг ёши 129 да эди. Унинг аниқ туғилган санаси маълум эмас, паспортда фақат унинг туғилган йили кўрсатилган — 1889.
Аёл 27 январь куни дафн этилди. Ундан кейин 5 набира ва 16 эвара қолган, фарзандлари вафот этганига анча бўлган.
Изоҳ (0)