1 февраль куни Бангалор шаҳрида Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучининг Mirage 2000 қирувчи самолёти Hindustan Aeronautics Limited (HAL) самолётсозлик корхонасидаги модернизациядан сўнг синов парвозини амалга ошириш вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабарда айтилишича, самолёт HAL синов аэропорти яқинида қулаган.
Самолёт бортидаги ҳар икки учувчи катапульта қилган. Улардан бири ерга қўниш вақтида, иккинчиси эса касалхонада вафот этган.
Изоҳ (0)