Facebook ижтимоий тармоғи «хулқ-атвори шубҳа туғдирган» 783 та аккаунтларни блоклаб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ижтимоий тармоқ хабарида саҳифалар дунёнинг 26 мамлакатидан бўлган фуқаролар номидан юритилгани айтилган. Аммо текширувлар натижасида аккаунтлар Эрон билан боғлиқлиги аниқланган. Уларнинг фаоллиги, асосан Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёга, шунингдек, АҚШга қаратилган бўлган. Блокланган аккаунтларнинг бирида икки миллионга яқин обуначилар бўлган.
Деярли бир вақтнинг ўзида Twitter 2018 йилнинг ноябрь ойида АҚШ Конгессига оралиқ сайловлар ўтказилишидан олдин ёзилган олти мингта хабарларни ўчириб ташлаганини маълум қилган. Ижтимоий тармоқ маълумотларига кўра, хабарларни ёзган аккаунтларнинг бир қисми Россия, Эрон ва Венесуэла билан боғлиқ.
Twitter, шунингдек, юқоридаги давлатлар билан боғлиқ беш мингта блокланган аккаунтлардан иборат архивни чоп этган.
Изоҳ (0)