Дональд Трамп Афғонистондаги низоларни ҳал этиш бўйича келишувга эришилса, АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишини айтди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, «Толибон» террористик гуруҳи вакиллари вазиятни тартибга солиш бўйича келишув ҳақида биринчи марта сўз очган.
«Агар бу амалга ошса, биз ўз қўшинларимизни олиб чиқиб кетамиз. Буни вақт кўрсатади. Аммо жиддий музокаралар биринчи марта олиб борилмоқда», — деган Трамп.
Хабарда айтилишича, 26 январь куни «Толибон» вакиллари ва Америка ҳукумати ўртасида олти кунлик музокаралар якунланган. Томонлар келишув имзоланганидан 18 ой ўтгач Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олган.
Икки кун ўтиб эса, Афғонистон давлат ишлари бўйича вакили Залмай Ҳалилзод АҚШ вакиллари ва «Толибон» гуруҳи келажакдаги тинчлик шартномаси лойиҳасини маъқуллагани ҳақида маълум қилган.
Изоҳ (0)