АҚШнинг Флорида штатидаги Brevard Zoo ҳайвонот боғидаги каркидонлар қафасига тушиб кетган қиз мўъжиза туфайли омон қолди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.
Икки каркидоннинг ҳужуми оқибатида икки яшар қиз кўкрак, ошқозон, жигар ва ўпка жароҳатларини олган. Шунингдек, ўнг қулоғи ва бели шикастланган.
Хабарга кўра, қизча икки нафар ходим ҳамроҳлигида ҳайвонот боғи бўйлаб шахсий экскурсия давомида қафас панжаралари орасидан тушиб кетган.
Изоҳ (0)