ИШИД ҳарбий босим бўлмаган тақдирда Суриядаги ҳудудларини бир йилга етмаган вақт ичида қайтариб олиши мумкин. Бу ҳақда Пентагон ҳисоботига таяниб, NBC News телеканали маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Пентагон бош инспекторининг Суриядаги операция юзасидан чораклик ҳисоботи лойиҳаси билан таниш мансабдорларга кўра, ИШИД унга ҳарбий босим ўтказилмаган тақдирда ҳудудларини 6 —12 ойда қайтариб олиши мумкин. Ҳисобот келгуси ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.
Ҳисоботда Сурия ҳукумати террорчи гуруҳ давлат инфраструктурасига таҳдид қилмаса ИШИДни таъқиб этишига шубҳа билдирилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)