Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио—2020 олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё чемпионати саралашида қатнашади.

Фото: ЎФА

Ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14—25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дел-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказади. Машғулотлар «Pinatar arena football center» стадиони майдонида бўлиб ўтади.

Испанияда ўтказиладиган йиғинга қуйидаги футболчилар жалб қилинган:

Дарвозабонлар:

  • Эргашев Умиджон («Насаф»)
  • Муҳаммаджонов Машҳуржон («Насаф»)
  • Зиёвутдинов Низомиддин (ОКМК)

Ҳимоячилар:

  • Қобилов Исломжон («Бунёдкор»)
  • Алиқулов Ҳусниддин («Машъал»)
  • Ғофуров Ҳусниддин («Нефтчи»)
  • Насруллаев Шерзод («Насаф»)
  • Саитов Дилшод («Насаф»)
  • Рустамов Ойбек («Қўқон-1912»)

Ярим ҳимоячилар:

  • Абдуллаев Абдулла («Бунёдкор»)
  • Ўрунов Остон («Навбаҳор»)
  • Қодирқулов Санжар («Бунёдкор»)
  • Муҳитдинов Шароф («Насаф»)
  • Нуруллоев Суҳроб («Металлург»)
  • Рашидхонов Суҳроб («Насаф»)
  • Тўхтасинов Нурилло («Сўғдиёна»)
  • Талхатов Диан («Пахтакор»)
  • Алижонов Илҳомжон («Насаф»)
  • Исмаилов Аброрбек («Нефтчи»)

Ҳужумчилар:

  • Абдуҳолиқов Бобур («Насаф»)
  • Амонов Азизбек («Локомотив»)
  • Мираҳмадов Миржаҳон («Бунёдкор»)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!