Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси туркманистонлик футболчи Арслонмурод Амонов билан келишувга эришди.
Осиё Кубоги—2019 мусобақасидаги ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган, Туркманистон термасининг сардори, ўтган мавсумда «Бухоро»да тўп сурган футболчи янги мавсумда «Локомотив» шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Арслонмурод Амонов 1990 йилнинг 28 март куни Туркманистонда туғилган.
- 2012 йил «Оқжептес» (Қозоғистон) — 11 ўйин (866 дақиқа), 1 гол
- 2014 йил «Иртиш» (Қозоғистон) — 24 ўйин (1393 дақиқа), 1 гол
- 2015—2016 йиллар ОКМК (Ўзбекистон) — 54 ўйин (2392 дақиқа), 8 гол
- 2017 йил «Олтин Аср» (Туркманистон)
- 2018 йил «Бухоро» — 29 ўйин (2325 дақиқа), 5 гол
- Туркманистон термаси таркибида 37 ўйинда 10 гол киритган
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)