Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарор билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020-ўқув йили учун қабул квоталари белгиланди:
«Сиёсатшунослик» бакалавриат йўналиши бўйича 20 та;
«Амалий сиёсатшунослик» магистратура йўналиши бўйича 10 та;
«Сиёсий фанлар» таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.
Қарорга мувофиқ университетда «Сиёсатшунослик» кафедраси тузилди. Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.
Изоҳ (0)