Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Тезкор тадбир давомида фуқаролар П.Г. ва Г.П.лар ўзларининг 3 ойлик ўғил фарзанди М.ни фуқаро Н.I.га Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий мавзесида 300 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан П.Г. ва Г.П.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)