Челябинскда Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор Солижон Мўминов ва Челябинскдаги Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юрак-қон томир жарроҳлик марказининг бош шифокори Олег Лукин билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди, дея хабар беради «Nuz.uz».
Ҳужжатда асосий эътибор Жанубий Урал врачларининг тажрибаси ва илмий ютуқлари асосида Ўзбекистоннинг юрак жарроҳлик мактабини яратишга қаратилган.
Яқин кунларда челябинсклик шифокорлар Ўзбекистон клиникаларига эксперт сифатида ташриф буюради, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси эса Челябинскда, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Федерал саломатлик ва ижтимоий менежмент марказида малака ошириш учун номзодларни тайёрлайди.
Изоҳ (0)