Европа иттифоқи делегацияси жорий йил 4—7 февраль кунлари Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Делегация ташрифи давомида Евроиттифоқ ва Ўзбекистон ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилади.
Делегацияни Евроиттифоқ ташқи ишлар хизмати директор ўринбосари Люк Девин бошқаради.
Янги келишув 1999 йил 1 июлдан бери амалда бўлган Евроиттифоқ ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни алмаштириши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)