Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида от минган эркак супермаркетга кириб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
https://www.instagram.com/p/BtN5Uq9gLEs/?utm_source=ig_embed
Гувоҳлар воқеани видеога олган. Унда отнинг зина бўйлаб тепага кўтарилганини кўриш мумкин, бироқ дўконнинг хавфсизлик хизмати ғалати харидорни ортга қайтарган.
Чуй тумани ички ишлар бош бошқармаси ходимлари эркакнинг шахсини аниқлаган. У Тўқмоқ шаҳрида яшовчи 39 ёшли эркак бўлган.
Эркак милицияга ҳодиса юз берган вақтда у жуда маст бўлгани ва бу ишдан афсусда эканини айтган. Эркак 5,5 минг сом (80 доллар) миқдорида жаримага тортилган.
Изоҳ (0)