Тожикистоннинг Хатлон вилояти суди хотинининг ўлимида айбдор деб топилган Вахш тумани ички ишлар бўлими собиқ ходимини 19 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
2018 йил 8 сентябрда Вахш туманининг Рўдакий жамоатида яшовчи Турсунжон Аминжонова ўз уйида ўқотар қуролдан отиб ўлдирилганди. Туман прокуратураси ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиб марҳуманинг турмуш ўртоғи, туман ИИБ катта инспектори Набижон Ҳолиқзодани қўлга олди.
Вахш прокурори Салоҳиддин Исмоилзодага кўра, у мазкур қотилликни оилавий жанжал туфайли амалга оширган.
«У хотинига ўша куни хизмат топшириғи учун олган табел қуролидан ўқ узган. Қотиллик вояга етмаган ўғлининг кўз ўнгида содир этилган», — деди прокурор.
Ҳолиқзоданинг иккинчи хотини ҳам борлиги, милиция ходими унга ҳам қурол ва пичоқ ёрдамида таҳдид қилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)