Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ҳиндистонлик эксперт Ж.Партасарати билан учрашув бўлиб ўтди. У Тошкент шаҳрида технопарк яратиш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб қилинган, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.
Ҳиндистонда маълумотларни бошқариш марказлари, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича инкубация марказлари сингари йирик давлат лойиҳалари Ж.Партасарати раҳбарлигида амалга оширилган. У узоқ вақт Бангалордаги технопаркни ҳам бошқарган. Ҳозирги пайтда Ҳиндистонда IT-парклари бўйича маслаҳатчи ҳисобланади.
Ҳиндистонлик эксперт Ўзбекистонда технопарк яратилиши ва унинг муваффақиятли иш олиб бориши учун зарур бўлган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.
Изоҳ (0)