Тошкент шаҳрида туғилган Музаффар Мирсодиқовга суяк саратони ташхиси қўйилган. Унинг даволаниши учун жуда катта маблағ талаб этилади.
«Ўғлим 2018 йилнинг сентябрда оёғининг тизза қисмидаги оғриқлардан шикоят қилди. Эътибор бермадик. Октябрга бориб, оғриқ зўрайди. Болам ҳатто юришга ҳам қийналиб қолди. Травматологларнинг чуқур кўригидан ўтдик. Бир неча кун шифохонада ҳам ётиб чиқдик. Таҳлил натижалари ревматизм йўқлигини кўрсатди. Шундан кейин бизни онкологияга юборишди.
2018 йилнинг 1 ноябрь куни шаҳар онкология шифохонасидаги текширувлар натижасида Музаффарнинг суяк соҳасида ўсимта борлиги аниқланди», — дейди онаси.
Музаффар ҳозирда қаттиқ оғриқдан азоб чекмоқда. Ота-онаси унинг касаллигини даволатиш ва ҳаётини сақлаб қолиш учун Россияга олиб кетди. Россиядаги 9 ойлик даво муолажалари учун 130 минг доллар маблағ кетиши айтилган. Бу жуда катта маблағ, лекин тома-тома кўл бўлур деганларидек, ҳар биримиз имкон қадар ёрдам берсак, мана шу пулни йиғишимиз ва бир боланинг ҳаётини сақлаб қолган бўламиз!
Отаси Мирзааҳмад Солиҳовнинг телефон рақами:
946656208
Пластик карта рақамлари:
Агробанк: 8600 0417 8959 7953 Муяссар Солиҳова
Visa cард: 4145 6501 1207 9355 Муяссар Солиҳова
Изоҳ (0)