Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон ҳукуматидаги ўзгариш ва янгиланишларга ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Бу раҳбариятнинг хорижий инвестициялар жалб этиш самарадорлигини ошириш, мазкур жараёнга янги импулс беришга интилишини кўрсатади. Ўйлашимча, ҳукумат тизимини қайта ташкиллаш, мақбуллаштириш ишлари давом этишига гувоҳ бўламиз», — таъкидлади Сафоев ШҲТ Халқ дипломатияси маркази фаолияти бошланишига бағишланган брифинг давомида.
Сенат раисининг биринчи ўринбосарига кўра, ушбу ўзгаришлар Ўзбекистонда бошқарув тизимини модернизация қилиш кўзда тутилган маъмурий бошқарувни такомиллаштиш концепцияси доирасида амалга оширилмоқда. Улар биринчи галда бугунги кун учун долзарб бўлган соҳа — ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилган.
Изоҳ (0)