30 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия элчиси этиб тайинланган Меҳмет Сурейя Эрни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида янги элчи Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Суҳбат давомида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бошланган йилдаги қўшма тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, 2019 йилда Ўзбекистон—Туркия сиёсий мулоқотининг асосий воқеасига тайёргарлик кўриш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)