АҚШнинг Виржиния шататидаги Metro Richmond номли ҳайвонот боғида Вейла лақабли ноёб гепард бирваракайига еттита бола туғди, дея хабар берди National Geographic.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳолат фақат бир фоиз ҳоллардагина учрайди. Вейлада эса бундай болалаш иккинчи марта кузатиляпти.
Гепардларда ҳомиладорлик 95 кунгача давом этади ва иккитадан олтитагача бола туғилади. Аслида эса бу ҳолат ҳам кам учрайди. Чунки ҳамма ҳайвонот боғлари ҳам бунга етарлича шароит яратиб бера олмайди.
Туғилган гепард болаларининг тирик қолиши ҳам яна бир муаммо ҳисобланади. 2016 йилда Вейланинг еттита боласидан иккитаси туғилиб нобуд бўлган: бири туғма нуқсон сабабли, иккинчиси инфекция оқибатида.
Унинг 2018 йилнинг ноябрь ойида туғилган болалари эса анча катта бўлиб қолган ва бутунлай соғлом.
Гепард яна ҳомиладор бўлиб, унинг болалари март ойида туғилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)