Twitter ижтимоий тармоғида ишга кетаётган Австрия президенти Александр Ван дер Белленнинг сурати чоп этилди.
Гап шундаки, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидан бирининг президенти ишга ўнлаб қўриқчилар ва кортеж билан эмас, балки қолган барча оддий фуқаролар каби метрода кетмоқда.
74 ёшли Александр Ван дер Беллен 2016 йилнинг 4 декабрида Австрия президенти этиб сайланган. У ўз лавозимини бажаришга 2017 йилнинг 26 январь куни киришган.
Изоҳ (0)