АҚШнинг Огайо штатида тиббий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Korespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойида ҳаво кемаси бортида бўлган уч кишининг жасади топилди.
Ҳалокат 30 январь куни тонгда Залески қишлоғи яқинида рўй берди. Тиббий вертолёт беморни олиш учун Померой шаҳрига учганди.
Қулаш сабаблари ҳозирча маълум эмас. Бундан олдин вертолёт билан алоқа узилганди.
Изоҳ (0)